Соғликни сақлаш вазирлиги Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан жорий этилган тартиб ва чекловларга қўшимчалар киритилди:
Унга кўра 28 июндан бошлаб:
- 12 июлига қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) орқали кириш чекланади (ўта зарурат бўлмаган ҳолларда)
- Тошкент шаҳрида 18 ёшдан катта барча аҳолини ўзлари бириктирилган оилавий поликлиникаларда иҳтиёрий тарзда оммавий короновирусга қарси эмланиши белгиланди
- Республика бўйлаб кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ва овқатланиш объектлари (ошхона, кафе, чойхона) иш вақти 8:00 дан 20:00 гача чекланади
- бунда ташриф буюрувчиларга муассасаларнинг сиғимининг 50 фоизидан оширмаган ҳолда хизмат кўрсатиш белгиланди.
Тошкент шаҳрига кириш чеклови кимларга тадбиқ этилмайди?
- Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахслар ва чет эл фуқароларига
- даволаниш учун ташриф буюраётган шахсларга
- Тошкент шаҳрида доимий фаолият кўрсатувчи шахсларга (иш жойи тўғрисида тасдиқловчи ҳужжат бўлган тақдирда)
- Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижий мамлакатга учиб кетувчи шахсларга (авиачипта бўлган тақдирда)
- Ўзбекистон Республикасига турист бўлиб келган чет эл фуқароларига ва уларни олиб келаётган автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси ҳамда агар гуруҳли жамоа бўлса, таржимон ёки туристик фирма вакилига;
- юк ташиш (қурилиш материаллари, қум, шағал ва бошқалар), қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташувчи