# Субсидия

читать 5 мин.
0 23

Вазирлар Маҳкамасининг 182-сонли қарори билан уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшларга уй-жой сотиб олишда субсидиялар тўлаш тартиби тасдиқланган эди. Субсидия бу фуқароларга ипотека кредитлари асосида янги кўп қаватли уй-жойлардан сотиб олишда улар қийматининг бир қисми давлат бюджетидан тўланадиган маблағ ҳисобланади. Субсидия олиш учун 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мурожаат қилишлари мумкин. Фуқаролар субсидия олиш учун 1 мартдан 1 октябрга қадар давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Прочитать полностью